30 Сентябр 2021 йил 813

Байрам арафасида Cамарқанд вилояти ички ишлар органларининг 130 нафар фахрийлари, устоз ва мураббийларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, ҳолидан хабар олинди

Ёши улуғ инсонлар, устоз-мураббийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг асрий қадриятларидан саналади. Бу анъана мамлакатимизда нишонланадиган байрамлар арафасида янада яққолроқ намоён бўлади.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳам бу йилги байрам тадбирлари ўзгача кўтаринкиликда ўтказилмоқда.

«Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан фахрий ходимлар ҳолидан хабар олиш, уларга хуш кайфият улашиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Айни кунларда вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари устоз ва мураббийлар, фахрийлар хонадонига бориб, уларни байрам билан табриклашмоқда. Фахрийларга вилоят ИИБ бошлиғининг байрам табриги етказилиб, совғалар улашилиб, байрам дастурхонлари ёзилмоқда.

30 сентябрь куни байрам арафасида 130 нафар ички ишлар органларининг фахрийлари, устоз ва мураббийларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, ҳолидан хабар олинди.

Бу каби хайрли тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБлари ҳамда соҳавий хизматларида давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech