20 Декабр 2021 йил 2454

Бедарак йўқолган қиз топилди

ИИБ нинг расмий канали @samiibuz орқали Самарқанд шаҳар Қир маҳалласи Боғимайдон кўчасида ота-онаси билан биргаликда яшаб келган, 2005 йилда туғилган Н.Тўрақулова ота-онаси билан урушиб қолиб, 2021 йил 17 октябрь куни соат тахминан 19:30ларда ҳеч кимга айтмасдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

 

Хабар ижтимоий тармоқларда тарқатилгандан сўнг, кўплаб тармоқ фаоллари, юртдошларимиз бунга бефарқ бўлишмади.

 

Бугун соат 21:00 ларда бир фуқаро телефон орқали қўнғироқ қилиб, ушбу қиз йўқолганлиги тўғрисидаги эълонни «Қалампир.уз» сайтида кўрганлигини айтиб, қиз тўғрисида маълумот берган.

 

Қўнғироқдан сўнг, соат тунги 3:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари Нихола турган жойни аниқлаб, уни соғ-саломат ИИБ га олиб келишди.

 

Ҳозирда қизга ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

 

Самарқанд вилояти ИИБ барча ижтимоий фаол ватандошларимиз, журналист ва блогерларга, шу ўринда «Қалампир.уз» сайтига алоҳида миннатдорчилик билдиради.

 

ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech