“Билимлар куни” тадбирлари давомида хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома ўтказилиб, куч ва воситалар хизматга жалб этилди
Самарқанд шаҳрида “Билимлар куни” тадбирларини муносиб ва хавфсиз тарзда ўтказиш мақсадида йўриқнома ўтказилди. Унда таълим муассасаларида тинчлик ва тартиботни таъминлаш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Йўриқномада Самарқанд шаҳар ҳокими, Ички ишлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарлари, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идораларининг шахсий таркиби иштирок этди.
Тадбир доирасида мактаблар атрофида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан амалий кўрсатмалар берилди. Шунингдек, хизматга жалб этилган куч ва воситаларнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди.
Мазкур чора-тадбирлар Билимлар кунини кўтаринки руҳда ва хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказишга хизмат қилади.