14 Июн 2024 йил 2256

Бир гуруҳ ИИБ ходимларининг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар топширилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов томонидан бир гуруҳ ИИБ ходимларининг фарзандларига олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, ички ишлар органларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш учун муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган Самарқанд вилояти ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилди.

Тавсияномани қўлга киритган ходимлар ва уларнинг фарзандларини Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов самимий муборакбод этиб, келгуси ўқиш ва ишларида омадлар тилади. Тавсияномани қўлга киритган ёшларнинг қувончи чексиз. 

Ҳукуматимиз томонидан ички ишлар органлари ходимларига яратиб берилаётган шарт-шароитларга жавобан ҳар бир ходим доимий равишда ўз устида ишлаб, зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажариши, ўзини Ватан тақдирига дахлдор деб билиб, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида бор билим ва тажрибасини сафарбар этиши талаб этилади.

Тадбир асносида ана шу каби туйғуларни ҳар бир ходим яна бир бор масъулиятли вазифа эканини чуқур ҳис этди.

Text to speech