17 Июл 2023 йил 1073

Бир ташкилотга тегишли бўлган ерни ўзиники деб уни 160 минг АҚШ долларига сотаётган икки фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди

Жорий йилнинг 14 июль куни, фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, у тадбиркорлик қилиш мақсадида бўш ер майдони излаб юрган вақтида, Оқдарё туманида яшовчи иккала фуқаро унинг ишончига кириб, Даҳбед массиви ҳудудида жойлашган МЧЖга тегишли 3 гектар ер майдонини ўзиники деб ишонтириб, 150.000 АҚШ долларига сотишини, 10 минг АҚШ доллари эвазига туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали унинг номига иссиқхона учун ҳужжат расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 40.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шу куни, Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида, Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, иккала фуқаро ариза муаллифидан 40.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда

Text to speech