29 Июл 2025 йил
2565
Болалар иштирокида юз бераётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди
Болалар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг йўл ҳаракати қоидаларига бўлган билимини ошириш мақсадида Самарқанд туманидаги “Самарқанд” болалар оромгоҳида кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида мутахассислар болаларга йўл ҳаракати қоидалари, хавфсизлик камарлари, пиёдалар йўлакларидан тўғри фойдаланиш, автобус ва автомобилларда хавфсиз юриш қоидалари ҳақида амалий кўрсатмалар беришди. Шунингдек, болалар билан интерактив савол-жавоблар ўтказилди.
Мазкур ташаббус йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, айниқса, ёзги дам олиш мавсумида болаларнинг хавфсизлигини кучайтириш йўлида муҳим аҳамият касб этади.