26 Январ 2023 йил 581

Болани парваришлаш таътиллари муддати ҳаммасини жамлаганда олти йилдан ошмаган ҳолда ходимнинг хизмат стажига қўшилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-10-сонли Қарори тизимда хизмат қилаётган хотин-қизларга ҳам бир қатор имкониятлар яратилди.

Хусусан, болани парваришлаш таътиллари муддати ҳаммасини жамлаганда олти йилдан ошмаган ҳолда ходимнинг хизмат стажига (шу жумладан мутахассислиги бўйича хизмат стажига ҳам) қўшилиши белгиланди.

Мазкур норма киритилгунга қадар ушбу муддат уч йилни ташкил этиб, болани парваришлаш учун таътилга чиққан хотин-қизларга бир қанча ноқулайлиқлар туғдирар эди.

Чунки ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда йигирма йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган бўлиб, болани парваришлаш таътиллари муддати уч йилдан ошган ходималарнинг болани парваришлаш таътиллари давридаги хизмат йиллари календарь ҳисобдага хизмат муддатига қўшилмас эди.

Эндиликда болани парваришлаш таътилларининг жамлангандаги муддати узайтирилиб, ходимларга бир қатор имкониятлар яратилди.

Умида Уринбаева, ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари.


Text to speech