Булунғур тумани ИИБ ходимлари томонидан қаровсиз қолдирилган чорва молларини ўғирлаш билан шуғилланувчи шахслар қўлга олинди
Жорий йил 21 май куни
Булунғур тумани Небўса МФЙда яшовчи фуқаро Самарқанд вилояти ИИБнинг “102”
операторига мурожаат қилиб, шу куни қишлоғининг дала майдонида қаровсиз қолдирилган
бозор нархи тахминан 5 миллион сўм бўлган бир бош қорамолини ноъмалум шахс
ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолатни ўрганиш
мақсадида Булунғур туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи зудликда воқеа жойига етиб
борган ҳамда туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноятни
иссиқ изидан фош этиш мақсадида Булунғур туман ИИБ тезкор-қидирув хизмати
ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Ургут
тумани Мўминобод маҳалласида яшовчилар фуқаролар олдиндан ўзаро жиноий тил
бириктириб, содир этганлиги аниқланган.
Ушбу жиноятни
содир этган шахслар билан ўтказилган суриштирув ишлари давомида, улар мунтазам
равишда шу турдаги ўғирлик жиноятларини содир этиб келганлигини, хусусан
Булунғур тумани Нурли йўл маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли бўлган бир бош
қорамолини, шунингдек Тайлоқ туманида ҳам бир нечта чорва молларини ўғирлаганлигини
баён қилиб, ўз қилмишларини тан олган. Улар берган кўрсатмага асосан ўғирланган
чорва моллари далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.
“Қинғир ишнинг
қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади” деганларидек, ушбу қинғирликнинг қийиғи узоққа чўзилмади.
Улар энди қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.
Бу каби
жиноятларнинг содир этилишида фуқароларнинг бепарво ва лоқайдлиги ҳам ўғрилик
содир этаётган шахсларга қўл келади.
Ҳурматли
ютдошлар! Сиз ҳам бу каби жиноят қурбонига айланиб қолмаслик учун, чорва
молларингизни қаровсиз қолдирманг.