11 Апрел 2022 йил
568
Булунғур тумани ИИБда уч авлод вакиллари учрашдилар
Булунғур туман ички ишлар бўлимида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Бунда ички ишлар бўлими ходимлари, тизимда фаолият юритиб, нафақага чиққан фахрийлар ва ёш кадрлар иштирок этди.
«Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз» шиори остидаги «Маънавият ойлиги» доирасида ташкил этилган ушбу тадбирдан кутилган мақсад ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширишдан иборат.
Тадбирда, ички ишлар органларининг бугунги кундаги нуфузи, тизимни ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлар, ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар хусусида сўз юритилди. Шу каби фахрий ходимлар ўз фаолиятлари давомида орттирган тажрибалари билан ўртоқлашдилар.