23 Август 2021 йил 784

Булунғур тумани ҳокими профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот ўтказди

Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамов туманда фаолият олиб бораётган ички ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ тартибот масканлари профилактика (катта) инспекторлари билан учрашиб, маҳаллаларда олиб борилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, Президент қарорларида белгилаб берилган профилактика инспекторларининг хизмат ва турмуш шароитларини яхшилаш ва уларга етарли шарт-шароитларни яратиб бериш борасидаги вазифаларнинг ижросини муҳокама қилди.

Учрашув давомида ҳоким ҳар бир профилактика инспектори билан суҳбатлашди ва уларни қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ўзига қайд этиб, ушбу муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан билдирилган барча таклифларни бирма-бир муҳокама қилиб, масъулларга муддатлари аниқ белгиланган манзилли топшириқлар берди.

Учрашув давомида кўриб чиқилган ҳар бир масала ва билдирилган таклифлар юзасидан қарорларни тайёрлаш ва ижрога қаратиш юзасидан келишиб олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech