Булунғур туманида хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилинди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Раҳмат Маматов раҳбарлигида Булунғур туманида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва хавфсиз ижтимоий муҳитни шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, фуқароларнинг осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашда профилактик чораларни кучайтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.
Полковник Раҳмат Маматов ўз чиқишида жиноятларнинг камайиши, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги ижобий ўзгаришлар, профилактик ишлар самарадорлиги ва ички ишлар органлари ходимларининг масъулиятини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича белгиланган режалар ҳам эълон қилинди.
Муҳокама якунида келгуси даврда туманда хавфсизликни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшлар билан тизимли ишлаш ҳамда профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.