19 Июл 2025 йил 904

Булунғур туманининг “Қизил” тоифадаги маҳалаларида криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Булунғур туманининг “Ғўбдин” маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги криминоген вазият ҳамда маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди. 

Ўрганишлар давомида маҳаллада содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиларнинг олдини олиш, жанжалли ва ажрим ёқасидаги оилалар билан мунтазам мулоқотда бўлиш, аҳоли гавжум жойларга кузатув камералари ўрнатиш топшириқлар берилди.

“Қўриқловга олинган объектлар, марказий кўча ва хиёбонлар, мактаб ҳамда бошқа гавжум масканларда видеокузатув камераларининг мунтазам ишлаши ҳудуд хавфсизлиги учун хизмат қилади”, деди Бошқарма бошлиғи.

Бугун маҳалла еттилиги халқ билан бирга, ёнма-ён хизмат олиб бориши белгиланган. Фуқаролар билан мулоқот чоғида янгича иш услубларини йўлга қўйиш, шунингдек, ҳудуднинг криминоген вазиятини яхшилаш масалаларига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, профилактик ишлар кўламини янада кенгайтириш, хизмат самарадорлигини ошириш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Text to speech