18 Декабр 2021 йил 820

Булунғурда ер сотиш билан боғлиқ жиноий ҳолатга чек қўйилди

2021 йил 12 декабрь куни соат 13:30 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Булунғур туманида яшовчи фуқаро “Ш.Б.” сотиш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, ўзига тегишли 50 сотих ер майдонини 34.000 АҚШ долларига махаллий фуқарога сотишга келишиб, ундан 10.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу пулнинг 3.000 АҚШ доллари маълум бўлишича, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатаси Булунғур тумани филиалининг юқори лавозимида ишловчи ходими ушбу ер майдонини тегишли кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари талаб қилган.

Олинган кўрсатмалар асосида тадбир давом эттирилиб, Давлат кадастрлар палатаси Булунғур тумани филиали ходими 3.000 АҚШ долларини ўз хизмат автомашинасида олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими

Text to speech