16 Сентябр 2023 йил
2850
"Challange Samarkand" халқаро мусобақалари иккинчи куни бошланиш арафасида
Тадбирда Самарқанд вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан намунали жамоат тартиби сақланмоқда.
Ушбу нуфузли тадбир республикани спорт оламида янги босқичга олиб чиқиб, Жаҳон триатлон рейтингида мамлакатимизнинг муносиб ўрин эгаллашига катта ишонч билдириляпти.
Дунёнинг 35 та давлатидан ташриф буюрган 2 000 нафарга яқин спортчилар 1,9 км. сузиш, 86 км. велосипед, 21,5 км. югуриш йўналишларида беллашмоқда.
Бугун иштирокчилар Самарқанд шаҳар бўйлаб велосипедларда белгиланган масофани босиб ўтишади.