14 Апрел 2022 йил 776

Давлат кадастрлари палатаси Нуробод туман филиали мутахассислари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ҳамда Департамент ходимлари ҳамкорлигида Давлат Кадастрлар палатаси Нуробод туман филиали мутахасислари, Нуробод туманида яшовчи 1991 й.т. “Б.А.” ва 1992 й.т. “Ф.Х.”лар маҳаллий фуқарога туман ҳудудидаги 1 гектар ер майдонининг 6 сотих қисмига сохта кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 2 млн. сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech