Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан ҳудудлардаги танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча –обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига асосан ҳудудлардаги танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод
кўча –обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу ислоҳатларни биргина – вилоят 3-секторига қарашли Пастдарғом туманининг Олти қаҳрамон маҳалласида кўришимиз мумкин.
Мазкур маҳаллада Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов соҳавий ташкилотлар вакиллари, туман сектор раҳбарлари ва маҳалладаги
“бешлик”дан иборат Ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга оширмоқда.
Шунингдек, маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, маҳалладаги ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларини
куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилиб, унда аниқланган камчиликларни тезкорликда бартараф қилишлик юзасидан мутасадди раҳбарларга
тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.