13 Сентябр 2023 йил 894

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш орқали аҳолининг осуда ҳаётини таъминлашга қаратилган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ва вилоят прокурори маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи  полковник Раҳмат Маматов ва вилоят прокурори Муродқосим Эшназаров Самарқанд шаҳрининг "қизил тоифа"даги маҳаллаларида бўлиб, ҳудудларни жиноятлардан ҳоли масканга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Ҳудудларда “Хавфсиз тун” тезкор-профилактик тадбирларини кучайтирилган тартибда ўтказиш, фуқаролар осойишталигини сақлаш, борасида берилган зарур кўрсатма ва топшриқлар ижроси ўрганилмоқда.

Бундан ташқари, жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш учун бевосита ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жамоатчилик билан ҳамжиҳатликда янги амалиёт услубларини амалиётга жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Text to speech