“Дог биатлони беллашуви” мусобақаси ўтказилди
Жорий йилнинг 1-4 май кунлари Тошкент
вилояти Чирчиқ шаҳридаги Мудофаа вазирлигининг “Мутахассис ва хизмат итларини
тайёрлаш маркази”да вазирлик ва идоралар, шу жумладан Мудофаа ва Ички
ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Божхона
қўмитасининг жами 9 та жамоалари ўртасида идоралараро “Дог биатлони беллашуви” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 3 нафардан кинолог ходимлар ўзларига бириктирилган
хизмат итлари билан 3 та йўналиш, яъни, “3200 метр масофага якка тартибда
югуриш”, “300 метр масофага тўсиқларни енгиб ўтиш” ва “1600 метр масофага
эстафета югуриш” машқлари бўйича беллашдилар.
Шунингдек, мусобақанинг ҳар бир шартлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва ҳакамлар ҳайъати томонидан
адолатли баҳоланди.
Мусабақа натижаларига кўра, фахрли 1-ўринни Мудофаа вазирлиги,
2-ўринни Ички ишлар вазирлиги Кинология
хизмати ва 3-ўринни Ички ишлар вазирлиги Қоровул
қўшинлари жамоаси эгаллашди.
Шахсий биринчиликда Ички ишлар вазирлиги жамоаси сардори Самарқанд
вилояти ИИБ Кинология бўлинмаси кинологи сафдор Темиров Хасан Комил ўғли фахрли ўринни эгаллади.
Совринли ўринларни эгаллаган жамоа ва кинолог ходимларга Мудофаа вазирлигининг кубок
ва медаллари топширилди.