11 Январ 2024 йил 1513

Ёш ходимлар қасамёд қабул қилишди

2023 йилнинг 11 декабридан 2024 йилнинг 11 январига қадар Самарқанд вилояти ички ишлар органларига офицерлик ва сафдорлик лавозимларига қабул қилинган ёш ходимлар билан ИИВ Халқаро аэропортига қарашли ҳирбий қисм базасида бошланғич касбий тайёргарлик курслари бўлиб ўтди. 

Ходимлар билан ўтказилган ўқув ва амалий машғулотлар якунида уларнинг олган билимлари яна бир карра синовдан ўтказилди.

Имтиҳон жараёнларида улар бир ой давомида олган билимларини янада мустаҳкамлаб олишди.

Шундан сўнг бошланғич касбий тайёргарлик курсларида бир ой давомида қатнашган 47 нафар ходимларнинг барчаси юртга садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилди. 

Ҳарбий қасамёддан сўнг уларнинг ҳар бирига бошланғич касбий тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаганлик тўғрисида сертификатлар ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Улуғбек Расулов ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Рахматовлар томонидан топширилди.

Тадбир якунида барча қатнашчилар ҳарбий оркестр жўрлигида тантанали равишда саф тортиб ўтишди.

Эртадан улар хизмат вазифаларини давом эттиришади.
Text to speech