29 Июн 2024 йил 1754

Ёш ходимлар билан учрашув ўтказилди

Илмга интилиш, фан сирларини ўрганиш, меҳнат қилиш инсонни комилликка элтади. Орзу билан яшаб, мақсад сари интилган киши муваффақиятларга эришади.

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов тизимда хизмат олиб бораётган ёш ходимлар билан учрашув доирасида ана шундай сўзларни алоҳида таъкидлади. 30-июнь –Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган мазкур учрашувда юртимизда ёшларга жуда катта эътибор берилаётгани, бундан эса келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшлар унумли фойдаланишлари зарурлиги қайд этилди.

 Ёшларни  ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш барчанинг бирдай вазифаси ва масъулияти ҳисобланади. Ички ишлар либосини кийиб масъулият ва шараф ила осойишталик йўлида хизмат қилаётган ёш ходимларга юртни севиш, унинг тинчлигини таъминлаш борасида аҳамият қаратиши лозим бўлган жиҳатлар, касбини азиз кўриб, бурчига садоқат билан фаолият олиб бориши хусусида гапирилди. 

Бошқарма бошлиғи Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айлангани, ҳар бир ёш муносиб қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг муаммо ва масалалари ҳал этилаётгани, таклиф ва ташаббусларини юзага чиқаришда кўмаклашилаётгани, иқтидор ва истеъдоди рағбат топаётганлигини ҳаётий мисоллар орқали тушунтирди. Ўз навбатида ёшлар давлатимиз раҳбарининг ёшларга билдирган ишончини ақл-заковати, юксак тафаккури, интилишлари орқали оқлашлари лозимлигини қайд этди. Тизимда хизмат олиб бораётган ёш ходимларни ўз устида ишлаш, билим олишдан тўхтамаслик, мутолаага ошно бўлиш, касбий маҳорат ва кўникмаларини бойитиб боришга даъват этди. Шунингдек, тизимда чет тилларини биладиган ёш ходимлар сонини икки баробарга кўпайтириш, ёш кадрлар заҳирасини шакллантириш, ёшлар кенгашини ташкил қилиш борасидаги режалар хусусида ҳам маълумот берилди.

Бундан ташқари, биз билан бир сафда хизмат қилиб келаётган, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси  Хавфсиз Туризмни таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими инспектори кичик сержант  Бахромов Ислом Исмоилжон ўғли, Парижда бўлиб ўтадиган 33-Олимпиа ўйинларига йўлланмани қўлга киритгани эътироф этилди.

Учрашув доирасида ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

Text to speech