Ёш кадрлар билан очиқ мулоқот
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 7 ноябрда қабул қилинган 627-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, навбатдаги муҳим тадбирлардан бири ташкил этилди. Ушбу ташаббус доирасида ИИВ Академиясининг 2022, 2023 ва 2024йиллардаги битирувчилари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда ИИВ Академиясидан ташриф буюрган масъул ходимлар иштирок этишди. Улар томонидан тизимдаги ёш кадрлар билан батафсил суҳбатлар ташкил этилди. Асосий мақсад — хизмат фаолиятини янги бошлаган ходимларнинг профессионал тайёргарлиги, хизматдаги биринчи таассуротлари, юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида мутахассислар ёш кадрларнинг хизмат давомида дуч келаётган муаммолар ва ташкилий масалалар билан боғлиқ ҳолатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратишди. Шунингдек, уларнинг касбий ривожланиши, ички ишлар органлари тизимидаги фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича таклифлар тингланди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўртасида махсус ишлаб чиқилган сўровномалар тарқатилди. Бу орқали ёш ходимларнинг фикр ва муносабатлари, хизматга бўлган муносабати, келгусидаги режалари ҳақида тўлиқ маълумот тўпланди.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ички ишлар органлари тизимида кадрлар сиёсати самарадорлигини ошириш, ёшларнинг қонунийлик ва тартиб интизомга риоя этишини таъминлаш, шунингдек, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади.