Э Ъ Л О Н !
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факултетига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган (ўттиз ёшдаги ҳам) олий маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган (эркаклар учун), соғлиғининг ҳолатига кўра ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқли деб топилган, дастлабки ва махсус-профессионал танловлардан муваффақиятли ўтган шахслар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўқишга қабул қилинади.
Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан аризалар қабул қилиш 2023 йилнинг 15 июль кунидан 15 август кунига қадар (15 август куни ҳам) вилоят ИИБ маъмурий биносида амалга оширилади.
Мурожаат учун: 66-223-59-47, 66-223-59-41.