1 Июл 2025 йил 333

"Ёшлар куни" муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар давомида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан жамоат тартиби сақланмоқда

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва интеллектуал салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида мамлакатимизда ҳар йили 30-июн санасида кенг нишонланаётган “Ёшлар куни” муносабати билан Самарқанд вилоятида ҳам кенг кўламли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва ижодий учрашувлар юқори савияда, ўзгача шукуҳ ва кўтаринки кайфиятда ташкил этилди..

Мазкур тадбирлар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини янада кучайтириш, Ватанга садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган.

Тадбирлар давомида иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари юқори масъулият, сергаклик ва профессионаллик билан хизмат олиб боришди

Улар томонидан жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг осойишталигини кафолатлаш ҳамда сайёҳлар ва меҳмонлар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш бўйича барча зарур чоралар кўрилилди.

Text to speech