15 Май 2024 йил 1485

Ёшлар масаласи бугун устувор вазифалардан бири

Мутасадди раҳбарлар томонидан эртамиз эгаларининг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг  муаммо ва камчиликларини бартараф этиш, мурожаатларига ижобий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Ёшлар  билан ишлаш тизимини ташкил этишда индивидуал ёндашув, аниқ белгиланган чора-тадбирлар уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим ўрин тутади. Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида барча раҳбарларга мазкур ишларни жадал суръатларда олиб бориши учун ёшлар бириктириб берилган.

Шунга мувофиқ, Самарқанд шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокида раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди. 

Юзма-юз суҳбат давомида ёшлар ишга жойлашиш, автомобил ювиш ва таъмирлаш  учун ускуналар олишга кўмаклашиш юзасидан мурожаат қилишди. 

Ўзаро мулоқотда бошқарма бошлиғи ёшларни турли ёт оқимлар таъсиридан асраш, терроризм ва жиноятчиликнинг бошқа турлари таъсирига тушиб қолмасликка чақирди. Ўқиб, билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш устувор мақсадга айланиши лозимлигини таъкидлади.

Учрашув давомида ёшларнинг аниқланган масала ва муаммоларини тизимли равишда бартараф этиш борасида соҳа масъулларига вазифалар топширилди. 

Бу каби учрашувлар давом этмоқда.

Text to speech