10 Июн 2025 йил 1491

«Ёшлар ойлиги» доирасида Самарқанд вилояти ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимлари вилоятдаги тарихий қадамжоларга саёҳат қилишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2025 йил 1 июндан 30 июн кунигача барча ички ишлар органларида ўтказилаётган «Ёшлар ойлиги»доирасида Самарқанд вилояти ички ишлар органларининг бир гуруҳ ходимлари вилоятимиздаги тарихий қадамжоларда бўлдилар. 

“Маънавият маршрути” бўйлаб  Регистон мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда ва Ҳазрати Ҳизр зиёратгоҳига ташкил этилган саёҳатда ходимлар бой маданий тарихимиз, буюк аждодларимиздан қолган улкан мерос билан яқиндан танишдилар. Бу эса уларнинг маънавий-маърифий билимларини янада бойитди.  

«Ёшлар ойлиги» доирасидаги тадбирлар вилоятимиздаги барча ИИБларда давом этмоқда.

Text to speech