Ёшларнинг муаммолари билан ишлаш, уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаш устувор вазифа
Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик"
шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалида ёшлар бандлигини таъминлаш ва
ижтимоий ҳимояга мухтож ёшларга моддий ёрдамлар кўрсатиш борасида жонбозлик
кўрсатаётган соҳа вакиллари тақдирланди.
Улар қаторида Самарқанд шаҳар
бўйича ИИО ФМБ ҳам бу борадаги ташаббуслари учун тақдирланди.
Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан тадбиркорлар ҳомийлигида 320 нафар
ёшларни ишга жойлаштирилиб бандлигини таъминлаган.
Ёшларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда
Хунармандлар маҳалласида яшовчи 6 нафар ёшга
тадбиркорлик фаолятини ўргатиб келинмоқда.
Шунингдек, уларни таълим олишлари, соғликларини
тиклашлари, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам амалий ёрдамлар
кўрсатилган.
Бу борадаги амалий ишлар сектор раҳбарлари
томонидан давом эттирилмоқда.