Фахрийлар ҳаёти ёшларга ибрат
Халқимиз азалдан ўз аждодларининг ақлий салоҳияти, истеъдоди, ибратли умр йўллари
билан фахрланиб келган. Ҳар бир соҳадаги меҳнат фахрийларига ҳурмат, эҳтиром кўрсатилиб,
уларнинг фидокорона хизматлари эътироф этилади.
Самарқанд вилояти ИИБ ташаббуси билан истеъфодаги маёр Нуриддин Нажмиддинов
хонадонида «Уй музейи» ташкил этилди.
Нажмиддин Нуриддинов 1966-йилдан 1991-йилгача ички ишлар органларида масъул
вазифаларда фаолият олиб борган.
Уй-музейида собиқ маёрнинг хизмат фаолиятига оид фотосуратлар, илмий китоблар,
фахрий ёрлиқлар ўрин олган.
Уй-музейдан жой олган бу ашёлар ички ишлар тизимида кечаги кун билан бугунги
кунда яратилган шароитларларни таққослашда амалий намунадир.
Меҳмонлар уй-музей билан танишар экан, у эндиликда ёш ходимлар учун ибрат мактаби
бўлишини таъкидлашди.