Фахрийларга эҳтиром кўрсатилди
Азалдан макон ва замон, олам ва одам, инсон ва жамият
ўртасидаги муносабатларни шакллантиришга, авлодлар давомийлигини, инсоният камолотини
таъминлашга хизмат қилувчи эзгу тушунчалар силсиласида муаллимлик рутбаси доим юксак
ва қадрли бўлиб келган.
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати
билан ички ишлар органларида хизмат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийлар вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси томонидан
самимий муборакбод этилди.
Дастлаб фахрийлар Самарқанднинг диққатга сазовор масканларига саёҳат қилишди.
Самарқанд шаҳридаги муҳташам базмгоҳда ташкил этилган байрам тадбирига узоқ йиллар
ички ишлар органларида фаолият олиб борган соҳа фахрийлари таклиф этилиб, уларнинг
фидокорона меҳнатлари эътироф этилди. Уларга
Вазирлик раҳбариятининг байрам табригини ҳам етказди. Шунингдек, Ички ишлар вазирининг
буйруғи билан тақдирланган фахрийларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Бир пиёла чой устида кечган байрам доирасида фахрийлар ўз ишлаган даврларини
эслаб, тенгдошлари билан дилдан суҳбат қуришди.
Хушовоз хонандаларнинг дилтортар қўшиқлари, жозибали рақслар барчага кўтаринки кайфият улашди.