9 Феврал 2024 йил
740
Фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини 70 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ томонидан Нуробод шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
1962 йилда туғилган, фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари, Нуробод туманида яшовчи Х.Л. ва унинг ҳисобчиси фуқарога Нуробод тумани Дўстлик МФЙда жойлашган фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини 70 минг АҚШ долларига сотишини ҳамда туман ҳокимлиги ва кадастр бўлимидаги танишларини моддий манфаатдор этиш орқали унинг номига ҳужжат расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 35 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.