Фозил Йўлдош маҳалласида оммавий сайёр қабул ўтказилди
Булунғур тумани Фозил Йўлдош маҳалласида Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабул аввалида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан 16 ёшга тўлган ва илк бор катта ҳаётга қадам қўяётган 10 нафар ёшларга ИД-карталар топширилиб, уларнинг келгуси ҳаётига омад тиланди.
Қабул давомида билдирилган барча мурожаатлар шу жойнинг ўзида тегишли соҳа мутасаддилари ва мурожаатчилар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Қабул сўнгида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 341-сонли Қарорга асосан 2 нафар ёшларга ноутбук ва принтер топширилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи туман ҳокими ҳамроҳлигида маҳаллада бунёд этилган Фозил Йўлдош номидаги музейда бўлиб, бу ердаги экспонатлар, бахши-шоирнинг ҳаёти ва ижоди билан танишди.
Булунғур тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати