Фуқароларга турли тухматлар уюштириб, уларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб келаётган шахслар қўлга олинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Пайариқ туман ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотга кўра, 1983 йилда туғилган, муқаддам 5 маротаба ЖКнинг 104, 277, 109 ва 219-моддалари билан судланган фуқаро Жахонгир Абдурахимов ўзининг жиноий шериги 1996 йилда туғилган муқаддам ЖКнинг 169-моддаси билан судланган, фуқаро Бобур Абидов билан биргаликда жиноий йўл билан моддий даромад орттириш мақсадида, фуқароларгп турли тухматлар уюштириб, уларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиб келаётганлиги тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, Жахонгир Абдурахимов ўзига тегишли МЧЖ биносида “офис” қилиб олиб, туманда яшовчи фуқароларни турли тухматлар билан ушбу офисга олиб келиб, уларни ялонгочлаб, уриб-дўппослаб, ушбу ҳолатини видеотасвирга олганлиги, ушбу видеотасвирларни турли ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан тахдид қилиб, жабрланувчиларни қўрқитиб келганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинган фуқаро Бобур Абидовнинг ёни қўздан кечирилганда унинг ёнида оғирлиги 3 грамма яқин бўлган гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олиди. Шунингдек унга тегишли бўлган телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирилганда, телефон хотирасида Абдурахимов ва Абидовлар томонидан фуқароларни зажирлар билан уриб, тахқирланган ҳолати ёзиб олинган видеотасвир мавжуд эканлиги аниқланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Адбурахимов ҳам қўлга олинди. Унинг “офиси” кўздан кечирилганда, бу ерда фуқароларни қийнаш учун сақлаб келинган металл занжир ва бошқа воситалар мавжудлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.
Ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112, 276, ҳамда 277-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар агарда сиз юқорида кўрсатилган шахслардан жабрланган бўлсангиз, Ички ишлар органларига ёки “102” рақамига қўнғириқ қилишингиз сўралади.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати