17 Феврал 2023 йил 792

Фуқароларни ноқонуний равишда Мексика орқали АҚШга жўнатувчи шахслар қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шахрида яшовчи “Ж” исмли шахс фирибгарлик йўли билан ноқонуний тарзда АҚШ давлатига жўнатиш ишлари билан шуғулланиб келаётганлиги, ҳозирда Европа давлатлари орқали Мексика давлатига, шундан Америка қўшма штатларига олиб ўтишлигини ваъда қилиб, ҳар бир шахс учун 27.000 АҚШ доллар миқдорида пулларни сўраб, олдиндан ҳужжатларини расмийлаштириш учун 10.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилган.

Мазкур аризага асосан, 2023 йил 10 февраль куни Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилиб, икки нафар шахслар ариза муаллифидан 10.000 АҚШ долларини олган вақт ашёвий далиллар билан ушланди ҳамда улардан 8 дона хорижга чиқиш фуқаролик паспортлари, 4 дона фуқаролик паспортлари ҳамда ушбу (шахсларга тегишли хорижга чиқиш учун) тўпланган ҳужжатлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х. ва Ш.Ш.ларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech