2 Август 2023 йил 719

Фуқароларни олийгоҳга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди

1999 йилда Иштихон туманида туғилган, мазкур тумандаги мактабларнинг бирида ўқитувчлик қилиб келаётган фуқаро Н.А. ўз мансаб фаолиятидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқароларни Самарқанд вилоятида очилиши режалаштирилган “Нукус Инновацион Институти” номли хусусий олийгоҳнинг 2-босқичидан ўқишга киритишни ваъда қилиб, улардан 500 АҚШ долларидан, жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб қилган.

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда прокуратура ҳузуридаги Департаменти ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, Н.А. икки нафар фуқаролардан фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech