17 Сентябр 2024 йил
277
Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳам керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбар ва ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда сўз олган вилоят ИИБ раҳбарияти хизмат жараёнларида ходимларнинг ўз ишига муносабати, айниқса ёш ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиши ҳамда хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши лозимлигига тўхталиб ўтди.
Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳам керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Хизмат вазифасини сидқидилдан бажарадиган, ҳалол ва жасур, ўз қасамёдига содиқ ички ишлар ходимларига миннатдорчилик билдирилган бўлса, камчиликка йўл қўйганлар огоҳлантирилди.