24 Апрел 2024 йил 23

"Функционал кўпкураш" бўйича Динамо биринчилиги мусобақаси ўтказилди

Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўртасида спортнинг "Функционал кўпкураш" тури бўйича Динамо биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг жамоавий баҳсида 1-ўрин Самарқанд вилояти ИИБ ТВБСО жамоасига, 2-ўрин вилоят ИИБ терма жамоасига ва 3-ўрин Миллий гвардия ҳарбий қисми жамоасига насиб этди.

Яккалик баҳсларда 1-ўрин Самарканд вилояти ИИБ ходими З.Нафасовга, 2-ўрин ФВБ ходими Б.Отакулов ва 3-ўрин вилоят ИИБ ходими Б.Амановларга насиб этди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech