Фуқаронинг яшаш уйидан тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди
2022 йил 02 январь куни Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида яшовчи, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 01 январь кунидан 02 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг яшаш уйига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйи ётоқхонасидаги жавон ичдан жами баҳоси 10.000 АҚШ долларига тенг тилла тақинчоқларини ва 300.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб кетганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларни топишда амалий ёрдам сўраган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғрилик жиноятини Самарқанд тумани “Қозиариқ” МФЙда яшовчи, 1981 й.т. С.А. содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати