12 Май 2024 йил
1138
Героин манзилга етмади
2024-йил 20-апрель куни, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ, вилоят ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Нарпай туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Ургут туманида яшовчи, 1967-йилда туғилган Д.А. бошқарувида бўлган Lacetti ва 1982-йилда туғилган X.Sh.ning бошқарувидаги Lacetti-2 русумли, автомашиналар Нарпай тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, автомашина салонидан оғирлиги тахминан 300 граммга тенг бўлган героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми ва 246-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.