15 Март 2024 йил 282

Гиёҳвандликка қарши кураш борасидаги тадбирлар

Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар “Расадхона” маҳалласи ҳудудида 1966-йилда туғилган С.Ж. ва 1965-йилда туғилган У.О. лар тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларнинг автомашинасидан 40 гр. миқдоридаги опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech