11 Январ 2022 йил 589

Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласига қарши Самарқанд шаҳрида аниқланган ҳолатлар

2022 йил 10 январь куни соат 14.00ларда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБ ҳамда вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Регистон кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ургут тумани Илонли МФЙ Нисбот қишлоғида яшовчи, 1998 й.т. Н.Х. 8,17 грамм миқдордаги “марихауна” гиёҳвандлик воситасини “Ғ” исмли шахсга сотган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, шу куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчасида Пайариқ тумани Челак шаҳри Ф.Йўлдошев кўчасида яшовчи, 1981 й.т. Н.И.нинг ёни холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганда, чўнтагидан елимдан ясалган кутича ичида оғирлиги 4,62 граммга “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech