Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг бир юз ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг бир юз ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда вилоят 3-сектори раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Рахмат Маматов иштирок этди.
Сессияда туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Ўтган давр мобайнида туманда амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда тумандаги ҳар бир ҳудудни хавфсиз масканга айлантириш каби масалалар депутатлар эътиборида бўлди.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш борасида қилинган ишларга ҳам эътибор қаратилди.