22 Май 2024 йил
1716
Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг 97-сессияси бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг 97-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирок этди.
Унда туман сектор раҳбарларининг аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайхунобод тажриба”сини жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.