22 Май 2024 йил 1747

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг 142-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг 142-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов иштирок этди.

Унда туман сектор раҳбарларининг аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайхунобод тажриба”сини жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Сессияда муҳокама қилинган барча масалалар хусусан, туманда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш ҳамда йил якунига қадар тумандаги 120 та маҳаллада жиноятчиликни жиловлаб, уни икки карра қисқартириш бўйича тизим яратиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш самарадорлигини ошириш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ва ёшлар учрашувларини ташкил этиш, меҳнат миграциясидан қайтганлар, касб-ҳунарга ўқитиш курсларини тамомлаганлар билан манзилли ишлаш ва доимий бандлигини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Text to speech