22 Май 2024 йил 1713

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари 99-сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари 99-сессияси бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматовнинг аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш орқали даромадини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида 3-секторда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, аҳолининг кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш йўналишида олиб борилган ишлар натижадорлиги хусусида ҳам маълумот берилди.

Text to speech