10 Март 2024 йил 1083

Халқаро ҳамкорлик

Жорий йилнинг 7-8-март кунлари Туркия миллий полисия академияси Йўл ҳаракати хавфсизлиги институти бошлиғи Шенол Япрак бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Меҳмонларга вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Э.Алкаров ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар вилоят ИИБ Ситуасион марказига ташриф буюришиб, бу ердан Самарқанд шаҳридаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда куч ва воситаларни бошқариш борасида соҳага жалб қилинган замонавий ахборот технологиялари билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, ташриф доирасида меҳмонлар Самарқанднинг туристик ва тарихий объектлари билан танишишди.

Text to speech