30 Май 2025 йил 461

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар давомида хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбар ва ходимлари ҳамда барча туман-шаҳар ИИБ шахсий таркиби иштирокида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Шунингдек, “1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида зарур топшириқлар берилди.

Text to speech