26 Июл 2025 йил 2332

Самарқанд вилояти ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида кенг қамровли ободонлаштириш ва тозалик ишлари амалга оширилди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда унга қарашли таркибий тузилмалар ва соҳавий хизматлар томонидан кенг қамровли ободонлаштириш ва тозалик ишлари амалга оширилди. Ҳудудда ўтказилган умумҳашар жараёнида маъмурий бинолар атрофи, ички йўлаклар ҳамда ёндош майдонлар ободонлаштирилиб, янада кўркам қиёфа касб этди.

Бошқарма ва унга қарашли барча тузилмалардаги маъмурий биноларнинг ҳовлисида катта ҳажмдаги тозалаш ишлари олиб борилди. Ходимлар томонидан жойлар супуриб-сидирилди, боғлар тозаланди. Дарахтларнинг туби оқланиб, бегона ўтлар таг-томири билан чиқариб ташланди. Шу билан бирга, ҳар бир дарахтнинг тагига оби ҳаёт қуйилиб, яшил майдонларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Юрт обод — кўнгил обод”, деган эзгу шиор асосида ўтказилган мазкур тадбир ички ишлар органлари ходимларини янада масъулиятли ва меҳнатсевар бўлишга ундади. Ҳашар жараёнида кузатилган жипслик ва бирдамлик нафақат атроф муҳитни озода қилиш, балки жамоавий руҳни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Text to speech