17 Июл 2024 йил 2628

Хавфсиз оила – фаровон турмуш гарови

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида "Хавфсиз оила" махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур профилактик тадбирлар доирасида ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, профилактика инспекторлари, ҚВП шифокорлари ва ҳудуд отинойилари иштирокида семинар ўтказилди.

Шу ерда вилоятдан келган ишчи гуруҳ аъзолари ва Булунғур туман масъуллари ҳудудларга тақсимот қилиниб, маҳаллаларга ўрганишга чиқилди.

“Оила  турмуш” муносабатлари доирасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган мазкур тадбирлар Булунғур туманида 2 кун давом этиши кўзда тутилган.

Text to speech