13 Август 2024 йил 784

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси раҳбар ва ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси раҳбар ва ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унга ходимларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилди.

Йиғилишда сўз олган вилоят ИИБ раҳбарияти хизмат жараёнларида ходимларнинг ўз ишига муносабати, айниқса ёш ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиши ҳамда хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиши лозимлигига тўхталиб ўтди.

Юртимизга ташриф буюраётган туристлар оқимининг кўпайиши, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан боғлиқ ҳар қандай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳам керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Хизмат вазифасини сидқидилдан бажарадиган, ҳалол ва жасур, ўз қасамёдига содиқ ички ишлар ходимлари ва уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирилиб, бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech