Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси сайёҳларга кўмакчи
Самарқандга сайёҳатга келган кўплаб меҳмонлар ўзларининг шахсий буюмларини овқатланиш масканлари, такси ёки бошқа жойларда унутиб қолдиришади.
Бундай ҳолларда уларга Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари яқиндан кўмакчи бўлмоқда.
Ўтган 2023-йилда бошқарма ходимларининг самарали хизматлари натижасида ташриф буюрган сайёҳлар билан боғлиқ бирорта бахтсиз ҳодиса қайд этилмаган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқарма ходимларига турли масалаларда ёрдам сўраб 4425 нафар маҳаллий сайёҳлар мурожаат қилган.
Шундан, 13 таси тиббий ёрдам кўрсатиш, 4361 таси манзилда адашган ва йўналиш кўрсатиш, 51 таси туристларга хизмат кўрсатишга доир бошқа масалаларда мурожаат қилган ва уларнинг барчасига зарур ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирги кунда тизим ходимлари сайёҳларини ҳар қандай мурожатларини тўсиқларсиз ҳал қилиш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.