“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда
“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида, қўшма қарорга асосан жорий йилнинг 3-августидан 5-сентябрь кунигача Булунгур тумани миқёсида ҳам кенг қамровли “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Туман ИИБ, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирокида видеоселектор йиғилиши ташкил қилиниб, мазкур ойлик ва унда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир давомида бозорларда, ахоли гавжум жойларда, фуқароларнинг хонадонларида, корхона ва ташкилотларда жиноят қурбонига ва субъектика айланиб қолмаслик юзасидан тарғибот ва профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.